​«Ўзбекинвест» суғурта компанияси бош директорининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш бўйича олиб борилётган ишларни янада такомиллаштириш, фуқароларда суғурта хизматлари, Компания, жумладан унинг ҳудудий филиаллари ва суғурта бўлимлари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан пайдо бўлётган ариза, шикоятларни тезкор ҳал этиш ва таклифларни ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида бош директор виртуал қабулхонаси ишга туширилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида компания тизимида аҳоли билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ишонч телефонлари, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда компания расмий сайтида «Мурожаатларни кўриб чиқиш», «Савол-жавоб» каби рукнлар ташкил этилган.

Эндиликда 24 соат давомида компания фаолияти, тақдим этилётган суғурта хизматлари юзасидан ариза, шикоят ва таклифларни компания бош директори Ф.Саидахмедовга жўнатиш имконияти яратилди.

«Ўзбекинвест» ЭИМСК бош директорининг виртуал қабулхонасига www.uzbekinvest.uz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин.
14.12.2016 | 210

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг