​«Кафолат» суғурта компанияси Инҳа билан инновацион суғурта маркази очадилар

“Кафолат” суғурта компанияси АЖ Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда инновацион суғурта марказини ташкил этадилар. Бу ҳақда университет сайтида хабар берилди.

“Кафолат” суғурта компанияси АЖ ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) англашув меморандумини имзоладилар.

Ушбу ҳужжат доирасида томонлар IUT биносида инновацион суғурта марказини ташкил этадилар. Ушбу марказ суғурта бизнесини автоматлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

Мазкур лойиҳа IUT талабаларининг турли технологиялар ва дастурлардан фойдаланган ҳолда суғурта бизнесининг турли йўналишлари учун дастурлашга боғлиқ кўникмаларини янада яхшилашга кўмак беради.

Меморандумга асосан, лойиҳа 2017-2018 ўқув йили давомида амалга оширилади.

Мемораднум доирасида “Кафолат” суғурта компанияси АЖ суғурта компаниясининг фаолиятида фойдаланиш мумкин бўлган IUT талабаларининг махсус дастурлари, дастурий маҳсулотлари ва ечимларини кўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
04.01.2017 | 157

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика