Британия ЕИсиз заифлашмоқда

Иделия Айзятулова “Британия ЕИсиз заифлашмоқда” номли мақоласида қайд этишича, Буюк Британия ЕИ таркибидан чиқиш бўйича ўтказган референдумдан сўнг иқтисодий томондан анчагина заифлашиб қолган.

Буюк Британия молия вазири Ф.Хэммонд 23 ноябрда парламентга анъанавий нутқи билан мурожжат қилди. Бюджет мажбуриятлари бошқармаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2016 йилда Буюк Британия ЯИМ ҳажми март ойидаги 2%га нисбатан бироз яхшироқ, яъни 2.1%ни ташкил этди.

Бироқ, Брексит оқибатлари кейинги йилдан дарак беришни бошлайди: 2017 йил учун прогнозлар 2.2%дан 1.4%га, 2018 йилга эса 2.1%дан 1.8%га  пасайтирилган.

Бундан ташқари, келгуси беш йил мобайнида ҳукумат қарз ҳажмини қўшимча 151 млрд. долларгача оширишни кўзлаган. (2017 йилда давлат қарзи ЯИМ 90%идан ошиб кетиши кутилмоқда.)

Ғазначилик нашр этилган ҳисоботларда бюджет танқислигининг ўсиши референдум натижалари билан тўғридан-тўғри боғлиқ, деб ҳисобланмоқда. 2020 йилгача бюждет танқислигига эришиш каби режалар амалга ошмайдиган бўлиб кўринмоқда (бугунги кунда танқислик ЯИМ 2%ини ташкил этади). Саноат, ишлаб чиқариш, қурилиш ишлари ҳажмининг қисқариши ҳамда иқтисодий ўсиш билан аҳоли фаровонлиги ўртасидаги муозанатнинг йўқолиши Британия иқтисодини янада танг аҳволга келтириб қўйиши мумкин. Ушбу мувозанатсизлик билан кураш олиб бориш учун ўрта ва паст даромадли оилаларга кўпроқ эътибор қаратиш, уларга имтиёзли солиқларни жорий қилиш зарур.
30.11.2016 | 459

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика