«Бизнес клуб» лойиҳаси ёшлар учун кенг имкониятлар яратмоқда

alt
Қашқадарё вилоят “Ёшлар маркази”да  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Бизнес клуб” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг жума куни ёш тадбиркорлар ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари учун семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа ташаббускорлари ўзларининг эркин тадбиркорлик фаолияти, янги инновацион ғояларни ишлаб чиқиши ва намунали хулқи билан юртимизнинг етук фарзандлари қаторини тўлдириш билан бир қаторда, Ватанимиз ёшларини, тенгдошларини, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, ёш тадбиркор сифатида ўз ишларини бошлашларига имкон яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва дастлабки ёрдамлар, билим, бизнес кўникмаларини беришда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

— Ушбу клуб доирасида ёшлар ўзларини бизнес соҳасидаги малакаларини ошириб, янгиликлардан хабардор бўлишиб ўз тадбиркорлигида учраётган савол ва муаммоларни ҳал этиш йўлларини тўғрисида фикр алмашадилар, — дейди вилоят “Ёш тадбиркор” консультатив маркази раҳбари Фаррух Сафаров. — Ушбу клуб фаолиятига йил давомида юқори малакали мутахассислар, бизнес тренерлар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари жалб этилиши ёшларимизни ҳаётда ўз ўринларини топишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бу клубда Ҳаракат томонидан ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, тадбиркорлик фаолияти туғрисидаги қонунлар билан таништириш, бизнес режа тузиш, юридик мақомини ташкил этиш, бизнес психологияси, нотиқлик саньатини ривожлантириш,ёшларни тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда амалий ёрдам бериш каби билим малакалари ошириб борилади. 

Аҳрор СОДИҚОВ,
“Камолот” ЁИҲ Қашқадарё
вилоят Кенгаши Матбуот котиби
11.01.2017 | 174

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика