2015-2016 йилларда Chevrolet Aveo автомобили ишлаб чиқариш учун 104,2 миллион доллар ажратилади

alt«Ўзавтосаноат» 2015 йилда 381,5 миллион долларлик лойиҳаларни ишга туширади. Ушбу лойиҳалар автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизация қилишни ўз ичига олади. Маблағнинг 243,5 миллион доллари банк кредитлари, қолгани эса «Ўзавтосаноат»нинг ўз ҳисобига тўғри келади.

Лойиҳалар доирасида «GM Uzbekistan» компаниясида йилига 73 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бундан ташқари «MAN Auto – Uzbekistan»ни локализция қилиш учун ҳам 30 миллион долларга яқин маблағ ажратилади.

Ҳозирги кунда автомобил ишлаб чиқариш соҳаси учун 2 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилинган.  
19.04.2015 | 3118

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг