​2016 йилда Ўзбекистон аҳолиси OLXда нималарни излади?

OLX эълонлар хизмати 2016 йилга якун ясади. Ресурс жамоаси фойдаланувчиларнинг онлайн-сўровларини ўрганиб чиқди: Ўзбекистон аҳолиси интернет орқали кўпроқ автомобиль, мобиль телефонлар, велосипед, шунингдек, кўчмас мулк объектларини изладилар.

Компьютерлар ва мобиль қурилмалар орқали олинган сўровлар таҳлили рўйхатлари топида iPhone бўлганини кўрсатди. Фойдаланувчилар смартфонларнинг Appleдан бошлаб – iPhone 6, iPhone 5s, iPhone 5, iPhone 6s турли моделларини изладилар. Ўзбекистон аҳолисининг  Chevrolet автомобилларига қизиқиши катта бўлди. ТОП-10дан ушбу ишлаб чиқарувчининг бир йўла 6 та – Spark, Malibu, Captiva, Matiz,Lacetti ва Nexia  маркалари ўрин эгаллади.

iPhoneдан ташқари интернетда Nokia ва Samsung мобил телефонлари ҳам кўп қидирилди. Телефон ва машиналардан ташқари, ТОП-10га “ижара” (5-ўрин) излов сўрови ҳам тушди.

Юқорида номи келтирилган марка ва компаниялардан ташқари брендлар рейтингидан Samsung ваXiaomi мобил қурилмалари ҳам ўрин эгаллади.

“Транспорт” бўлимида Ўзбекистон аҳолисини энг аввало, Chevrolet ва Daewooишлаб чиқарувчиларининг оммабоп маркадаги автомобиллари қизиқтирди. 8-ўринда немисларнинг BMWси. Шунингдек, фойдаланувчилар OLX орқали руль қидирдилар - у рейтингни 9-қаторида.

Электроника ва маиший техникага тегишли сўровларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, смартфонлардан ташқари, планшет, телевизор, музлаткич ва принтерларга ҳам талаб катта экан. Рейтинг AppleWatch ақлли соатлари билан тугалланди.

Турли қурилмалардан фойдаланувчиларнинг сўровлари ўртасидаги фарқ ҳам эътиборга лойиқ. Мисол учун, iPhone компьютерларидан изловлар Nokiaга нисабатан кўпроқ. Мобил телефонлар орқали эса, машиналарнинг турли маркаларини излайдилар. “Олмали” телефон орқали кўпроқ Chevroletни, Android орқали Daewoo моделлар қаторини излайдилар.

alt
16.02.2017 | 1520

Бўлишиш:

Инфографика