Юқори Чирчиқда 4-синф ўқувчиси бўйни билан дарахтга осилган

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ИИБга 2018 йилнинг 10 январь куни соат 15.55да 4-синф ўқувчисининг бўйин қисмидан осилгани бўйича хабар келади. Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг ёзишича туман ИИБ  маълумотига асосланиб ёзишича бу қасддан қилинмаган.
 
Хабарга кўра, Юқори Чирчиқ тумани Арганчи ҳудудида жойлашган Усмонобод маҳалласи, Кўхинур кўчасида яшовчи, 12-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Барно Камолиддин қизи Ҳасанова ҳовлисидаги гилос дарахтига осилиб қолган.
 
Барнонинг онаси Гулноза Абдусаломовна Каримова уйи ҳовлисидаги гилос дарахтида бўйни билан осилиб турган қизини кўрган заҳотиёқ уни қутқариб олади.
 
Барно ҳовлида уйнаб гилос дарахти устига чиқади ва ундаги арқонни олиш ҳаракатида бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида арқонга бўйни билан осилиб қолади. Онасининг ҳаракати эвазига Барно шифохонага олиб келинади ва унга бу ерда “механик асфикция” ташхиси қўйилди.
 
Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси хабарига кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган Барнога ҳозирда тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
11.01.2018 | 93
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика