Юнусобод туман ИИБ паспорт топшириш ва давомат тадбирини ўтказди

alt 
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ томонидан 23-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 16 ёшга тўлганларига фуқаролик паспорти топширилди
 

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи Элбек Хайруллаев иштирок этди.
 
Шунингдек, туман ИИБ ходимлари Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирди.
alt 
Бундан ташқари, туман ИИБ вакиллари Мирзо Улуғбек маҳалласида жойлашган 51-сонли умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюришди.
 
Ташриф чоғида туман ИИБ профилактика инспекторлари ҳамда вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими ходимлари ҳамкорлигида давомат тадбири бўлиб ўтди.
 
Бунда ўқувчиларнинг дарсга қатнашиш ҳолати, уларнинг дарс жараёнлари вақтидаги иштироки ҳолати ўрганилди.
07.02.2018 | 284
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика