Ёшларимизни билим олишида бефарқ бўлмаслигимиз керак (фото)

alt
Бугун Юнусобод тумани Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ташкил этилган «Давомат» тадбирида кўплаб умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-хунар коллежлари қамраб олинди 

– Келажагимиз асосчилари бўлмиш ёшларни таълим олишга бўлган қизиқишини самарали ташкил этиш учун туман ҳудуди тўрт секторга бўлиниб, ҳар бирига бўлим бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, соҳага оид хизмат раҳбарлари бошчилигидаги алоҳида гуруҳлар бириктирилди, – дейди Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисми бошлиғи, майор Х.Юнусов. – Гуруҳларга ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, маҳаллий ҳокимлик, хотин-қизлар қўмитаси, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа идора-ташкилотлардан вакиллар жалб этилган. Гуруҳлар фаолияти бўлимда тузилган ишчи гуруҳи томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда. 

Профилактика кунида тумандаги 87, 220, 63, 21, 302, 70, 105, 271, 258 – сонли умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда туризм, иқтисодиёт, дизайн коллежлари, ТАТУ қошидаги академик лицейлари давомати ўрганилди. «Давомат» тадбирида дарсга келмаётган ўқувчилар масаласи ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди. Тушунтириш ишлари натижасида бундай ўқувчиларнинг таълимга қайтиши таъминланди. Фарзанди тақдирига лоқайд ота-оналар, педагогларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. 

Тадбирда ўтган ҳафта давомида содир этилган фирибгарлик, ўғирлик, йўл-транспорт ҳодисаси каби жиноятчилик сабаблари таҳлил этилиб, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди ва бундай ҳолатлар такрорланишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари белгилаб олинди. 

Шунингдек, жойларда қўриқлаш хизмати самарадорлигини ошириш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, паспорт-виза тартибига риоя қилиш каби масалалар бўйича кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
04.12.2017 | 224
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика