​Ёлғон хабар берган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

alt
Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 22.00 да Янгийўл тумани Эски Қовунчи маҳалласида яшовчи фуқаро М.А. ўзига тегишли “Матиз” русумли автомашинасига Янгийўл шаҳри ҳудудида ёши тахминан 25-30 ларда бўлган икки нафар шахсларни йўловчи сифатида чиқариб, уларни белгиланган манзилга олиб борган вақтида, автомашинанинг орқа томон ўриндиғида ўтирган номаълум шахс уни сочидан тортган ҳолда, ёнида бўлган пискани бўйнига тираб, қимирламаслигини талаб қилганлигини, ҳайдовчи ёнидаги автомашина олди ўриндиғида ўтирган жиноий шериги эса автомашина ғаладони (бардачок) ичида бўлган 450.000 сўм пули ҳамда эгнидаги спорт курткасини ўнг ён чўнтагида бўлган 300 АҚШ долларини ҳаёти ёки соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб босқинчилик йўли билан олиб кетганлигини, бу жараёнда писка билан уни бўйин соҳаси кесиб юборилганлигини маълум қилиб, аслида унга нисбатан содир этилмаган босқинчилик жинояти тўғрисида ички ишлар органларига хабар берган. Ўз-ўзига тан жароҳати етказиб, айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган. Унинг асл мақсади бошқа фуқаролардан олган 4.850.000 сўм қарзларини тўлашдан қочиш бўлиб, ёлғон хабар берган.

Фуқаро М.А.нинг ҳар бир важлари ҳар томонлама ва тўла текширилган вақтида, у йўловчиларни олганлигини маълум қилган биноларнинг атрофида жойлашган камералари текширилганда, айни шу вақтда “Матиз” русумли автомашинага икки нафар йўловчилар чиқмаганлиги, автомашинадан олиб кетилган 450.000 сўм пулларни таниши Ж.И.дан олганлигини маълум қилган бўлсада, аслида шу куни соат 23.00 ларда Ж.И. Янгийўл туман ҳудудида бўлмаганлиги, М.А.га қарз ҳисобига умуман пул бермаганлиги, М.А. ўзига ўзи тан жароҳати етказилгандан кейин тиббий муолажа олиш учун биринчи навбатда туман касалхонасига мурожаат қилмасдан, ўзи томонидан уюштирилган жиноятга ишонтириш ва кўзланган мақсадга эришиш ниятида қарз бўлган шахслар орасида ушбу жиноят содир бўлганлиги ҳақидаги гап сўзлар тарқалишига эришиш учун ўзининг яшаш манзилига бориб, турмуш ўртоғи Д.М.га қариндошларига қўнғироқ қилиб, ушбу ҳолатдан хабардор қилишни айтганлиги, шу йўл билан жиноят содир бўлганлигини ишонтиришига эришиб оғир турдаги жиноят содир бўлганлиги ҳақида ёлғон хабар бергани аниқланди.
           
Фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 237-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
11.02.2018 | 240
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика