Туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўз ваъдасини бажарди

8 ноябр куни «Тошкент» телеканали орқали тўғридан-тўғри бўлиб ўтган «Очиқ мулоқот» кўрсатувида Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири туман халқ таълими бўлими мудирига 111-сонли мактабгача таълим муассасаси анча вақтдан бери ёпиқ турганлиги ва бу ҳолат ота-оналарга ўз фарзандларини боғчага жойлаштириш учун қийинчилик туғдираётганлиги хақида мурожаат қилган эди

Ўша кўрсатувда туман ХТБ бошлиғи мазкур 111-сонли МТМ тўлиқ таъмирланиб, душанба, яъни 13 ноябр куни болаларни қабул қилиш учун очилиши ҳақида таъкидлаган эди.

Тахририятимиз ушбу холат бўйича бугун эрта тонгдан 111-сонли МТМга йўл олди.

Ҳақиқатан бугундан бошлаб МТМ тўлиқ таъмирдан чиқиб, болажонларни ўз бағрига олишни бошлаганлиги жараёнини гувоҳи бўлдик.
alt
alt
alt
alt
alt
alt
13.11.2017 | 465
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика