Тошкентдаги савдо марказлари ёнғин профилактикаси кўригидан ўтказилмоқда

alt
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган тадбирларда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, газ, электр таъминоти корхоналари, ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда
altalt
Профилактика тадбирларига туманлардаги таълим, тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, болалар оромгоҳлари, ишлаб чиқариш корхоналари қамраб олинаётир. 
altalt
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг жойлардаги бўлинмалари томонидан аҳоли ва меҳнат жамоаларида ёнғин хавфсизлиги профилактикаси бўйича учрашув ва суҳбатлар ўтказиш, йўриқномалар тарқатиш, ёнғин ўчириш техникаларини намойиш қилиш, маҳаллаларда хонадонларнинг ёнғинга қарши ҳолатини ўрганиш таҳлили сингари вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
alt
2018 йил 10 апрел куни пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган «Арена» спорт маркази ва Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Корзинка» савдо-кўнгилочар масканларида фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «Ўздавлатэнергоназорат», «Ўзтрансгаз» ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида юқоридаги объектлар ходимлари учун ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш, фуқароларни тезкор эвакуация қилиш чораларини кўриш ва ёнғин ўчоқларини бартараф этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
11.04.2018 | 84
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика