Шавкат Мирзиёев кутган тўй ўтди

Навоий вилоятида илк бор ихчам тўй ўтказилди. 

Навоий вилоятидан тадбиркор Нуриддин Ҳабибов тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди. Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди. Қизилтепа туманидаги “XXI аср” номли тўйхонада ихчам ва файзли ўтган тўй Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутган тўйларнинг бири бўлди, деб хабар беради ЎзА.

Тадбиркор юртдошимиз тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатган эди. Байрам тадбири давомида ўқувчиларга ўқув қуроллари, байрам совғалари ҳам улашилган. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари ўз тенгдошларига ўрнак бўлган келин-куёвларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этди. 

22.03.2018 | 872
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика