​Қашқадарёда ҳарбий қисмлар ўртасида «Тафаккур» интеллектуал ўйини ташкил этилди

alt
Жорий йилнинг 9 январь куни вилоят “Ёшлар Маркази”да “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилоят Кенгаши, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилоят Кенгаши, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ҳамда Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Тафаккур” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Интеллектуал ўйинда Сержантлар тайёрлаш мактаби, 58829, 11643, 7533, 10329, 15473 ва 9205-сонли ҳарбий қисмлар жамоалари иштирок этишди.

“Тафаккур” интеллектуал ўйини 15 раунддан иборат бўлди, тадбир доирасида Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг ёш хонандалари томонидан концерт дастурлари тақдим этилди, шу билан бирга 200 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиларга байрам табрикномалари тарқатилди.

“Тафаккур” интеллектуал ўйини якунига кўра, 1-ўрин билан 15473-сонли ҳарбий қисм, 2-ўрин билан  9205-сонли ҳарбий қисм ҳамда 3-ўрин билан 10329-сонли ҳарбий қисм жамоалари ғолиб деб топилди ҳамда Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
11.01.2017 | 170

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика