​Профилактика инспекторларига автомашиналар калити топширилди

altПойтахтимизнинг марказида жойлашган Амир Темур ҳиёбонида Тошкент шаҳар  Ички ишлар Бош бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ўзлари хизмат қилаётган ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялаш учун тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди 

Вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, профилактика инспекторларининг оила аъзолари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимлари аҳолининг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида сидқидилдан хизмат қилиб келаётгани таъкидланди. 

Тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қатор профилактика инспекторига имтиёзли кредит асосида харид қилинган автомашина калити топширилди. Улар орасида Юнусобод тумани ички ишлар бўлими катта инспектори, катта лейтенант Лутфуллаев Хикматилла ҳам бор. 

Халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли вазифада хизмат қилаётганимдан фахрланаман, – дейди Х.Лутфуллаев. – Ўзим фаолият юритаётган Аҳмад Дониш маҳалласи худудида хизмат самарасини янада ошириш учун хизмат уйи ҳамда имтиёзли кредит асосида машина берилгани ишимиз самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ҳудудимиздаги 4252 мингдан зиёд аҳоли тинчлигини сақлашда маҳалла фаоллари билан доимий ҳамкорлик қилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

Таъкидлаш керакки, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторлари ўз ҳудудида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоат ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган.
alt
03.12.2017 | 208
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика