Ўзбекистондан Хитойгача халқаро автомагистрал очилди

alt
Тошкентда бугун, 30 октябрь куни “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” йўналиши бўйича халқаро автокарвон йўлга чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев, Қирғизистон Республикаси транспорт ва йўл вазири Жамшидбек Калилов, Хитой Халқ Республикаси Транспорт вазирлиги хавфсизлик бўйича департаменти директори Чен Пин ва бошқалар иштирок этди.

Умумий узунлиги 900 километрдан зиёд масофани ташкил этадиган “Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қошғар” йўналишининг очилиши Ўзбекистондан Хитойгача бўлган юк ташиш харажатини сезиларли равишда камайтириш ва вақтни тежаш имконини беради. 

Халқаро автокарвон доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой юк машиналари “Тошкент – Андижон – Ўш – Иркиштом – Қошғар” йўналиши бўйича илк бор йўлга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев билан телефон орқали мулоқоти пайтида ушбу масалани ҳам муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.
30.10.2017 | 6220
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика