Ўзбекистонда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари битирувчилари 5 ой олдин ўқишни тамомлади. Нега?

Бу йил биринчи марта тиббиёт йўналишидаги олий таълим даргоҳларида таълим олаётган 7-курс бакалавр ҳамда клиник ординатура йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши муддатидан 5 ой олдин якунланди. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, бир ой давомида ҳудудлар, туманлар ва шифо масканларида тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёж ўрганилган. 


Ўрганишлар хулосасидан келиб чиқиб, тиббиёт йўналишидаги барча битирувчилар доимий яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларида ўз соҳаси бўйича ишга жойлаштирилди. Улар 8 январдан бошлаб иш фаолиятини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чора Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 12 декабрь куни мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
06.01.2018 | 221
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика