Ўзбекистон ва Афғонистон президентларининг тор доирадаги музокаралари бошланди

Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини расмий кутиб олиш маросими бўлди. 
 
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб мавзулари кўриб чиқилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. 

 
05.12.2017 | 68
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика