“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони тантанали топширилди (фото)

alt
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Конституциямиз қабул қилинган кунни юртдошларимиз ўзгача фахр билан ёдга олиши, 1992 йил 8 декабрь санаси мустақил Ватанимиз тарихидаги буюк саналардан бири экани алоҳида таъкидланди 

Тадбирда иштирок этганлар Бош қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини қайд этишди. 

Конституциямиз қабул қилинишида Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг беқиёс ҳиссаси бор. Қомусимиз тайёрланиши жараёнида у киши билдирган теран фикрлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. 

Бугун юртимизда кенг қамровли халқчил ислоҳотлар кечмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларнинг асл моҳияти ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳаётдан рози бўлиб яшашига қаратилган. Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати ва шаъни юксак даражага кўтарилган. 

Тадбирда бир гуруҳ ходимларга “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони тантанали топширилди.
alt
alt
alt
alt
alt
alt
05.12.2017 | 234
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика