Овсинлар жанжали устидан жиноят иши очилди

Паркент туманида яшовчи, 3 нафар фарзандли 31 ёшли аёл Нигора ўзидан ёши катта бўлган овсини Дилбар билан жанжаллашиб қолади. Овсинларнинг ўрталаридаги низо шунчаликка бориб етадики, улар бир-бирларига жиддий тан жароҳати етказадилар.
Суд медэкспертиза ҳулосасига кўра 46 ёшли Дилбарга тан жароҳатлари етказилгани аниқланади. Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида уларга нисбатан жиноят иши очилади. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манба telegraf.uz сайтига маълум қилган.
 Тергов бўлими бошлиғининг маълум қилишича, овсинлар ўртасидаги келишмовчилик рашк туфайли келиб чиққан.
Туманнинг маҳалла фуқаролар йиғинида овсинларни яраштириб қўйиш чоралари кўрилганига қарамасдан, улар муросага келишмади. Эндиликда Нигора ўзининг ҳатти-харакатлари учун қонун олдида жавоб бериши лозим.
Хабарда овсинларнинг исмлари ўзгартириб кўрсатилган.
09.02.2018 | 291
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика