«Мунозара» кўп нарсаларни ўргатади

alt
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларни тезкор, тизимли, таҳлилий, танқидий ва мантиқий фикрлашга ўргатиш мақсадида “Камолот” ЁИҲ ҳудудий Кенгашлари қошида “Мунозара” клублари фаолияти йўлга қўйилди.

2016 йилдан буён “Мунозара” клубининг тренери Н.Фармонов томонидан янги форматдаги ўқувлар ташкил этиб келинмоқда. Клуб ўз фаолияти давомида “Электрон китоблар оддий китоблардан афзал”, “Мактаб формаси таълим олиш учун қулай”, “Миллийлик замонавийликдан афзал”, “Миллий кийимлар замонавий кийимлардан афзал”, “Жамоатчилик назоратини чегаралаб бўлмайди”, “Экологияни асраш иқтисодни ривожлантиришдан устун” каби бир қанча мавзуларда амалий ўқувлар, шунингдек, “Мунозара ўзи нима?”, “Ўзбекистонда мунозаранинг ривожланиш тарихи”, “Нотиқлик санъати ва этикаси”, “Минбарда ҳаяжонланишнинг олдини олиш”, “Нутқ тайёрлаш сирлари” мавзуларида назарий ўқувлар ҳам ўтказилди. Клуб ўз атрофида 400 зиёд ёшларни қамраб олди.

— "Мунозара” клуби ёшларни ҳар томонлама мустақил фикрлайдиган қилиб тарбиялайди, — дейди вилоят Кенгаши бўлими мудираси Г.Каримова. — Уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантиради, “оммавий маданият” деб ном олган хуружларга қарши ғоявий иммунитет ҳосил қилади. Ҳозирги глобаллашув замонида, мафкуравий полигонларда урушлар кетаётган бир даврда бу каби лойиҳалар ёшларимизда ватанпарварлик руҳини оширишда, ўзимиз орзу қилган ёрқин келажак қуришда албатта ўз самарасини беради.

Нуржаҳон Фармонов,
“Камолот” ЁИҲ фаоли
11.01.2017 | 78

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг