Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Япония гранти асосида ўқув медиа маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан “Тошкент ахборот технологиялари университети ўқув медиа марказини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича алмашинув ноталарини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
 
Қиймати 1,5 миллион доллар миқдоридаги мазкур грант маблағлари университетда илмий-тадқиқот ва ўқув лабораторияларини ташкил этиш учун сарфланади. Ушбу ўқув медиа марказ теле ва радиоэшиттиришдаги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда компьютер технологиялари, мультимедиа ва тармоқ ускуналари билан жиҳозланади. 
Лойиҳанинг амалиётга жорий этилиши махсус ва амалий фанларни ўқитиш сифатини яхшилаш, “Кинотелеоператорлик” ва “Махсус ёритиш технологиялари” йўналишида таҳсил олаётган мутахассислар, талабаларнинг назарий ва амалий жиҳатдан профессионал малакасини ошириш, интерфаол ўқув машғулотлари ўтказиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини бажаришга хизмат қилади. 
06.12.2017 | 63
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика