​Мажбурий ижро бюроси бир неча бино ва автомобилларни сотувга қўйди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази ДУК томонидан бир қатор мулклар кимошди савдосига қўйилди.
alt

Жумладан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги 13А-уйда жойлашган дўкон 431 357 000 сўм билан баҳоланиб, сотувга қўйилди.
alt

Шунингдек, Андижон шаҳар, С.Зуннунова кўчасидаги 7А-уйда жойлашган тўйхона ҳам МИБ томонидан онлайн аукционга қўйилди ва 2 638 416 000 сўмга баҳоланди.
alt

Бундан ташқари, Spark автомобили 56 032 696 сўм, Malibu машинаси эса 70 945 600 сўм билан баҳоланиб, онлайн кимошди савдосига қўйилди.

alt
03.11.2017 | 9295
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика