Коллеж талаба қизи ўғирликка қўл урди

Тошкент аилоятида коллеж талабаси ўғриликка қўл урди.
2018 йил 11 февраль куни тахминан соат 12.40 да, Бўстонлиқ туманида яшовчи, муқаддам ЎзР ЖКнинг 169-моддаси  1-қисми билан судланган, Сойлиқ қишлоғида жойлашган коллеж талабаси, Зарифа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан эшик орқали кириб, Бўстонлиқ туман, Ғазалкент шаҳридаги марказий дехқон бозоридаги озиқ-овқатлар дўконида уй бекасининг стол ёнида турган ҳамёни ичидан 270.000 сўм пулларини моддий манфаат кўриш мақсадида ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Зарифа ушланган.  
 Мазкур холат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Хабарда исмлар ўзгартирилган. 
13.02.2018 | 147
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика