Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиняптими?

ТЕФАЛЬ ИШЛАЙДИ, ЛЕКИН СУВ ҚАЙНАМАЙДИ

Бағдод шаҳарчасида яшовчи фуқаро Ҳасанова Фотимахон оила аъзолари кўпчиликни ташкил этганлиги учун туман марказидаги маиший буюмлар бозоридан 5 литр хажмдаги сув қайнатгич (тефаль) сотиб олди. Уйга олиб бориб чой қайнатмоқчи бўлди, лекин орадан бир неча соат ўтса ҳам чой қайнамади. Ошхонага кириб тефални кўрса кўк чироқчаси ёниб турибди-ю, аммо ичидаги сув қайнамаяпти.

Сўнгра чиқиб сотувчига ҳолатни тушунтирганида, сотувчи сифатсиз маҳсулотни алмаштириб бермаслигини айтади. Шундан кейин фуқаро туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Жамият ходимлари аралашуви билан 210 000 сўмга сотиб олинган 5 литрлик тефаль сифатлисига алмаштириб берилди.

ОГОҲЛАНТИРИЛМАГАН БЎЛСАДА…
Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни қанчалик чуқурроқ билганимиз
сари турли тушунмовчиликлар, қонунбузилишларни олди олинади, бу
қувонарли ҳол, албатта. Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғида
истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Жўраев ҳам шундай фуқаролардан, лекин…
Истеъмолчи фойдаланишидан бўлган газ ҳисоблаш прибори кўрсаткичи
бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келади. ГҲУнинг даврий
қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтиб кетганлиги тўғрисида фуқаро
орадан 2,5 ой ўтиб туман газ таъминоти корхонаси томонидан оғзаки
огоҳлантириш берилган ва шу кундан бошлаб истеъмолчига нисбатан
меъёрий истеъмол бўйича ҳисоб-китоб қилинган. Фуқаро Қ.Жўраевнинг бир
неча бор қилган мурожаати бесамар кетиб, корхона томонидан ГҲУ
навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказиш учун икки ой давомида ечиб
олинмаган ва натижада истеъмолчининг ҳисобига 569 минг сўмдан зиёдроқ
миқдорида нореал қарздорлик келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қонуни, “Газни ҳисобга олиш приборларини
текширувдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан ушбу нореал
қарздорликни бартараф қилиш бўйича туман газ таъминоти корхонасига
мурожаат қилинди. истеъмолчига нисбатан келиб чиққан 569 минг сўм
нореал қарздорликнинг фақат 365 минг сўм миқдори корхона томонидан
бартараф қилинганлиги сабабли, қолган 203 минг сўм нореал қарздорликни
туман газ таъминоти корхонасидан ундириш бўйича асосли ҳужжатлар билан
туман прокуратурасига мурожаат қилинди.
Гулнигор Қаюмова, Фурқат
туман ИҲҲҚ ҳуқуқий ҳимоя бўйича бош мутахассис

09.04.2018 | 66
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика