Ислом Каримовнинг биз билмаган учинчи фарзанди ким?

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – “islamkarimov.uz” ва “islomkarimov.uz” иш бошлагани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ушбу сайтда Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли келтирилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзандлари сони уч нафар, набиралари олти нафар деб берилган.
 
“Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди”, дейилади таржимаи ҳолда.
alt

Бизга номаълум учинчи фарзанд ҳақида интернетдан қидиришга тушдик. Википедиядан эса биринчи никоҳ ва учинчи фарзанд ҳақида маълумот келиб чиқди. Норасмий хабарларга кўра, Ислом Каримов 1960 йилларда Наталья Кучми исмли аёлга уйланган ва ундан Пётр Каримов исмли бир ўғли бор.
30.10.2017 | 5919
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика