Иситиш мавсуми бошланмоқда

alt
Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, “TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR MARKAZI” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi” ДУК, “Тошиссиққуввати” ДУКга марказлашган иссиқлик тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 2017 йил 9 ноябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилди
  
Қарорда  иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари томонидан пойтахтда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун туман ҳокимликлари назорати остида 10 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектларида, синов тариқасида, турар-жой бинолари12 ноябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган.   

Шунингдек,  “TOSHKENT ISSIQLIK ELEKTR MARKAZI” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi” ДУК, “Тошиссиққуввати” ДУКга Тошкент шаҳрида 2017-2018 йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига   кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси юклатилган.
07.11.2017 | 235
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика