​Ҳар бир туманда таҳлил, режалаштириш ва бошқарув маркази очилмоқда

altЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ 3528- сонли Қарорига мувофиқ, пойтахтимизнинг 11 туманидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари (аввалги ИИБ) негизида таҳлил, режалаштириш ва бошқарув марказлари тузилмоқда.
alt
9 апрел куни Юнусобод тумани ИИОФМБ биносида туман ҳокими, туман прокурори ҳамда туман ИИОФМБ бошлиғи бошчилигида ташкил этилган марказнинг очилиш тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ва туман прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамда туман ИИОФМБ ходимлари иштирок этишди.
altМазкур марказнинг очилишидан кўзланган мақсад, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш кабилар акс эттирилган.
altМарказ барча замонавий электрон воситалар билан жиҳозланган. Марказ хонасидан туман худудида жойлашган 8та ички ишлар бўлимлари билан 24 соат мобайнида узлуксиз аудио ва видео алоқа тизими йўлга қўлган.
alt
“Бу каби марказларнинг тузишдан мақсад ва унинг моҳияти шундан иборатки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши, жамоат тартиби самарали сақланиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олиниши, содир этилаётган жиноятларга тезкор чоралар кўрилишига эришиш мумкин”, - таъкидлади Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Элбек Хайруллаев.
altБиргина мисол,аввал фуқаро  ўз паспортидаги яшаб турган манзилини ўзгартириш ёки чет элга чиқиш учун виза стикерини олиш учун ИИБ ёки туман паспорт бўлимига мурожаат этар эди. Бу эса ўзига яраша маълум бир муддат ҳамда вақт кетишига сабаб бўлар эди. Эндиликда фуқаро ўзи яшаб турган манзили яқинида жойлашган туман ички ишлар бўлимига бориб, у ерда зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириши мумкин.
altМарказ шунингдек, туман ҳудуди доирасида реал вужудга келган тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш каби фаолиятни ҳам амалга оширади.
altШу кунга қадар бу каби марказлар пойтахтимизнинг М.Улуғбек, Олмазор ҳамда Чилонзор туманлари ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларида ҳам очилган.
10.04.2018 | 201
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика