GM Uzbekistan янги сифат босқичига ўтмоқда: нархлар арзонлайдими?

«Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси янги GM-Ўзбекистан Альянсини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган автомобиль саноатининг талабларига жавоб берадиган янги ҳамкорлик платформаси саналади. «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси Chevrolet ва Ravon брендлари остида савдони ривожлантиради.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва GM компанияси Ўзбекистон автосаноати ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган янги Альянс доирасида ҳамкорликдаги фаолиятини амалга оширади. «GM Ўзбекистон Альянси» мамлакатимиз автосаноатини мустақил равишда фаолият юритишига ўз ҳиссасини қўшади. Бу ҳақда GM Uzbekistan Жамоатчилик билан ишлаш хизмати хабар берди.

«GM Ўзбекистон Альянси» доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш ҳамда ички ва ташқи бозорда Chevrolet ва Ravon брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва GM компанияси фикрча, муносабатларнинг янги шаклига ўтиш сўнгги 10 йил давомидаги соҳанинг ривожи ва унинг салоҳиятини ошганини акс эттиради. Ўзаро муносабатларнинг қўшма корхона шаклидан «GM Узбекистан Альянси» сифатида қайта тузилиши Ўзбекистон миллий автосаноатининг мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди.

Томонлар янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар устида ишлашда давом этади. «GM Узбекистан Альянси» доирасида томонлар, шунингдек, МДҲ ва янги бозорларда экспортни кенгайтириш масалаларини ўрганишади. Альянс GM компаниясининг автомобиль технологиялари ва ноу-хауларидан фойдаланишни таъминлайди.

Альянс доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ автомобил ва двигателларни ишлаб чиқариш бўйича операцион фаолият, шу жумладан, ташқи бозорда GM маҳсулотлари учун Ravon брендини дунёга танитиш бўйича назоратни тўлиқ ўз зиммасига олади. «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорликдаги фаолият фундаменти бўладиган Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқариш ва мамлакатимиз ички бозорида сотишни давом эттиради, Ravon брендининг ташқи бозорга етказиб бериш эса кенгайтирилади.
26.10.2017 | 9592
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика