Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг (фото)

altТошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан мунтазам ўтказилаётган профилактика тадбирлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда 
alt
Туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда барча маҳалла ва ташкилотларда ўтказилаётган учрашувларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонунбузарликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва қонун устуворлигини қарор топтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса-да, фуқароларни алдаб фирибгарлик қилаётган шахслар ҳамон учрамоқда. 
alt
Шу каби ҳолатлар юзасидан қонунбузарлар ушланиб, ҳозирда ички ишлар ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, – дейди Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Э.Хайруллаев – Айниқса, аҳолининг бу каби масалаларда тегишли ташкилотларга мурожаат қилмай, ўз билганича ҳаракат қилиши, ҳуқуқларидан тўғри фойдаланмаслиги туфайли фирибгарлар тузоғига осон тушиб қолмоқда. 
alt
Профилактика инспекторлари давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жойларда аҳолининг қонунларни билиши ва ўрганишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу каби жиноятлар қандай оқибатларга олиб келаётгани ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилмоқда.
alt
alt
alt
29.03.2018 | 332
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика