Дониёр Ташходжаев: тинчлик ва осойишталикка раҳна солишга қаратилган ҳаракатлар бартараф этилмоқда

altМухбиримиз мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мутаҳкамлаш юзасидан қилинаётган ишлар ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ўринбосари Дониёр Ташходжаев билан суҳбатлашди
 

– «Тозалаш-Антитеррор» тадбирларида қандай натижаларга эришилмоқда?
 
– Мазкур тадбирга Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг деярли барча ходимлари ҳамда 2238 минг жамоатчилик вакиллари жалб этилган. Улар иштирокида маҳаллаларда жойлашган объектларнинг барчаси хавфсизлик нуқтаи назари билан ўрганиб чиқилди.
alt
Жумладан, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, корхона ва ташкилот, меҳмонхона, муассаса, кафе-бар ва ресторанлар, савдо ва хизмат кўрстувчи объектлар, қурилиши тугалланмаган жойлар, гаражлар ва ҳоказолар ўрганиб чиқилди. Шу аснода қарийб кўплаб ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Айбдорларнинг тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиши таъминланди.
 
Шубҳа уйғотганлиги ёки ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 22244 нафар шахс ички ишлар органларига олиб келинди. Улардан 10339 нафар шахс оғзаки огоҳлантирилди, қолган соҳаларда эса тегишли тартибда иш олиб борилмоқда.
 
Тадбир давомида жами 2790 нафар ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахс аниқланиб, профилактик ҳисобга олинди. 66 нафар жиноят содир этиб қидирувда юрган шахслар ушланди. Текширувлар давомида кўплаб қурол, ўқ-дори, диний экстремистик оқимларга мансуб адабиёт ва варақа олинди. Жиноятчи шахслардан 2.241 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда олинди. Блок постлар ва чегара масканларида барча автоулов ҳамда поездлар текширувдан ўтказилмоқда. Аниқланган қонунга зид ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2 декабр холатига кўра Тошкент шаҳар худудида иссиқ изидан очилган жиноятларнинг сони жами 45тани ташкил этди. Шу ўринда яна бир муҳим жиҳат хусусида алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизда жойлашган иқтисодиёт тармоқлари, турли корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳоли яшаш секторларида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 237 дона Давлат стандартларига тўғри келмайдиган, ёнғин хавфи юқори бўлган қўлбола электр иситиш ва бошқа турдаги ускуналар аниқланиб, мазкур ускуналар комиссион тартибда мусодара қилинди ва белгиланган тартибда расмийлаштирилди.
 
«Тозалаш – Антитеррор» тадбири давом этмоқда.
07.12.2017 | 558
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика