Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ўзбек тилида гапирди

Кўксаройда ўтган музокаралар якунида Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ўзбекча лутф қилди.Президентимиз Шавкат Мирзиёев буни олқишлаб, бу халқларимизнинг тарихи, тили, маданияти яқинлигининг далолати эканини таъкидлади. 
 
Шунингдек, Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари якунида ўтказилган брифингда 2018 йил Афғонистонда Абу Райҳон Беруний илмий меросига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши, Тошкентда олима аёлларга бағишланган халқаро симпозиум ҳам ўтказилиши ва  Афғонистонда мангу қўним топган ўзбек алломаларининг қадамжолари биргаликда обод этилишини таъкидланди. 


 
05.12.2017 | 82
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика