Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида виза режими бекор килинади

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олди. Хусусан, виза масаласида ҳамда Фарҳод ГЭС масаласида келишувга эришилган.

Тожикистон «Азия-Плюс» мухбири Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар беришича, яқин вақт ичида икки республика ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисида»ги янги ҳужжатни имзолайди. Унга асосан икки мамлакат фуқаролари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида визасиз бир ойга қадар юришлари мумкин бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон бош вазири Абдула Ариповнинг Душанбеда президент Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган учрашуви чоғида томонлар ватандошларнинг чегарадан ўтишига қўйилган чекловларни бекор қилиш, икки давлат ўртасидаги миналаштирилган ҳудудларни тозалаш каби масалаларни кўриб чиққан.

 

12.01.2018 | 79
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика