“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари ташкил этилади

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқида айтиб ўтди.
"Мамлакатимизда ўрта мактабдан бошлаб олий ўқув юртларигача қамраб оладиган узлуксиз ҳарбий таълим ва ватанпарварлик тарбияси бўйича ўзига хос ноёб ва яхлит тизим яратилмоқда. Ушбу тизим мутлақо янги Қуролли Кучлар академиясини шакллантиришни, ҳарбий билим юртлари, лицей ва коллежлар фаолиятини такомиллаштиришни, “Темурбеклар мактаби”ҳарбий академик лицейлари ташкил этишни кўзда тутади." - дея таъкидлади президент.
11.01.2018 | 74
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика