Президент матбуот хизмати доимий равишда журналистлар билан учрашув ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” – деган сўзлари асосида бугундан кейин доимий равишда Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар, кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти журналистлар орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола этиб бориш  учун Пресс-Хол ташкил этиб борилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби — Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари Комил Алламжонов ташкил этилган брифингда маълум қилди. Пресс-холлда Президент томонидан имзоланган қарорлар бўйича шарҳ ва ахборотлар берилади. Унда мазкур қонун ижрочилари ва у билан бевосита алоқадор бўлган амалдорлар журналистларнинг саволларига жавоб бериб борадилар.

Пресс-холлнинг илк конференциясида журналистлар қаршисига  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов чиқди.

Сухроб Холмуродов пресс-холлга йиғилган маҳаллий ва хорижий журналистларнинг саволларига жавоб беришга имкон қадар харакат қилди.  Журналистлар Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсатидаги оғриқли муаммоларни кўтардилар. Бу ҳақда тез орада хабар берамиз.

12.01.2018 | 68
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика