Ўзбекистон Россия бозорига яна иккита янги русумдаги автомобилни чиқаради

Ўзбекистоннинг “GM Uzbekistan” заводи “Chevrolet Tacker” ва янгиланган “Chevrolet Cobalt” русумларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Мазкур автоуловлар Россия бозорига “Ravon” маркаси остида етказиб берилади. Бу ҳақда “Новости Узбекистана” ахборот манбаси хабар берди.

Янги автомашиналар сотувини 2019 йилдан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилган. Лекин уларнинг тақдимоти жорий йилда ўтказилади.

Янги “Ravon R4” тежамкор транспорт воситаси ҳисобланиб, ташқи кўриниши “Cobalt”нинг биринчи туркуминики билан деярли бир хил. Бироқ анча замонавийлаштирилган. Олдинги оптика ва орт чироқларнинг такомиллаштирилгани, радиатор панжараси ва кузов қисмлари, салон интерьерларидаги ўзгаришлар шулар жумласидандир.

Мазкур русумнинг Россия бозорига чиқарилиши билан “Ravon Gentra” савдоси тўхтатилади.

“Ravon Tracker” эса шаҳар шароитига мослаштирилган кроссовер бўлиб, ўзининг “Chevrolet Corvette”, “Malibu” ва “Volt”никига ўхшаш ёрқин дизайни билан ажралиб туради. Ундаги такомиллаштирилган бампер, радиатор панжараси, янгиланган орт чироқлар, галоген ва светодиод ёритқичлар эътиборни ўзига тортади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Россияда 1470 дона ўзбек автоси харид қилинган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар кўпдир.  
11.04.2018 | 100
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика