​Фото. МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунланди

alt
МДҲ ҳукумат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга оид қатор масалалар муҳокама қилинди. 
alt

Шундан сўнг Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур тузилманинг институционал ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
alt

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис самарали бўлгани, имзоланган ҳужжатлар МДҲ мамлакатлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. 

Шунинг билан МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунланди. 
03.11.2017 | 317
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика