Фарғона вилоятининг учта туманида ҳокимлар ўзгарди

Фарғона вилоятининг учта туманида ҳокимлар ўзгарди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ғайрат Мамадалиев Риштон туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача Сўх тумани ҳокими бўлиб ишлаган Таваккалжон Раҳимов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. 

Таваккал Раҳимовнинг ўрнига Фаррух Ўсаров Сўх тумани ҳокими вазифасига тайинланди. 

Алибек Турсунов бошқа ишга ўтгани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бағдод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Бехзод Ибрагимов Бувайда тумани ҳокими этиб тайинланди.

09.02.2018 | 243
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика