Абдулазиз Камилов Миср элчисини қабул қилди

alt
2017 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
10.01.2017 | 93

Бўлишиш:

Поделиться

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг