​Ёшлар иттифоқи аъзоларига яна бир бепул имконият тақдим этилди

Ёшларга қулайликлар яратиш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб хизматлар тақдим этувчи UZMOBILE миллий мобил алоқа оператори Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда махсус ижтимоий лойиҳа — янги «Ёшлар» тариф режасини тақдим этди. Бу ҳақда АТКР вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Ижтимоий йўналтирилган бундай лойиҳа Ўзбекистонда биринчиси ҳисобланади. Лойиҳанинг асосий мақсади — ёшларни бирлаштириш ва уларнинг ахборот-коммуникация технологияларининг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланиши учун имкониятларни кенгайтириш.

Мазкур тариф режасининг жорий этилиши миллионлаб ёшларга сифатли ва ҳамёнбоп нархдаги алоқадан фойдаланиш имконини берди. Тариф режаси ичида мулоқот қилиш мутлақо бепул. Унга уланишнинг ягона шарти – Ёшлар иттифоқига аъзолик ҳисобланади.

Мамлакатимизнинг Ёшлар иттифоқига аъзо фаол ёш йигит ва қизлари эндиликда суҳбат нархидан хавотирланмай, ўзаро чексиз мулоқот қила оладилар.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги мамлакатнинг бошқа операторларининг ҳам ёшларимизнинг мобил алоқа хизматларидан имтиёзли фойдаланишига имконият берувчи ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.
16.10.2017 | 1034
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика