Telegram мессенжерига рус тили ҳам киритилди

alt
Telegram мессенжери ишлаб чиқувчилари илованинг янгиланган 4.4 талқинини тақдим этишди. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров ўз Telegram каналида хабар берди.

Мазкур талқиннинг эътиборга молик жиҳатларидан бири – унга расман рус тили ҳам киритилганидир. Биламизки, аввал бу иловага рус тилини қўшиш учун махсус ботдан фойдаланилар эди.

Рус тилидан ташқари, Telegram’да яна француз, индонез, малай ва украин тилларидаги локализация ҳам киритилган. Дуровнинг ваъдасига кўра, яқин орада мессенжерда форс тили ҳам жорий этилади.

Шунингдек, Telegram фойдаланувчилари энди ўзларининг айни дамдаги жойлашувларини (геопозицияларини) реал вақт режимида мессенжердаги исталган бир чат орқали хабар қилишлари мумкин. Булардан ташқари, дастурнинг мусиқа плеери ҳам янгиланган.
12.10.2017 | 1016
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика