Собиқ иттифоқ сунъий йўлдоши Зимбабве устида парчаланиб кетди

alt
Собиқ иттифоқ вақтида учирилган “Молния-1-44” сунъий йўлдоши орбитадан оғишиб, ер томон йўналган вақтда Зимбабве ҳудуди устида парчаланиб, йўқ бўлиб кетди. Бу ҳақда РиA новости xабар бермоқда.

Аввалроқ Россиянинг космонавтика академияси академиги Александр Железняков сунъий йўлдошнинг фақатгина 500 граммгача келадиган майда бўлаклари Ергача етиб келиши мумкинлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, йилига 50 га яқин сунъий йўлдош орбитадан чиқиб кетади. 

Дастлаб “Молния-1+” негизидаги сунъий йўлдош тизими собиқ иттифоқ ҳудудида телефон-телеграф алоқасини таъминлаш ҳамда марказий телевидениенинг дастурларини узатиш учун қўлланган. 1965–1967 йилларда бу сунъий йўлдошлар негизида алоқа ва “Корунд” жанговар бошқарув тизимини яратишга қарор қилинган. Тизим қуролланишга 1975-йилда олинган, ундаги сунъий йўлдошлар сони 4 тадан 8 тагача оширилган.
25.10.2017 | 356
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика