Одноклассники суньий интеллект бошқарувидаги видеоқўнғироқларни ишга туширди

Одноклассники ижтимоий тармоғи ўзининг овозли ва видеоқўнғироқларини қайтадан ишга туширди ва уларга суньий интеллектни қўшимча қилди. Фойдаланувчилар ўз қариндошлари ва яқин кишиларига ҳар қандай ускунадан қўнғироқ қилиш имкониятига эга бўлишди: ижтимоий тармоқнинг веб-версиясидан қўшимча дастурий таъминот (ДТ)сиз ва ОКнинг Android ва iOS даги мобил иловаларидан. Қўнғироқни фойдаланувчи билан шахсий хабарномалар чатидан ёки дўстингиз профили саҳифасидан амалга ошириш мумкин. 
 
Қўнғироқлар платформаси ичидаги суньий интеллект мобил операторининг кичик тармоқлари бўйича статистикани йиғади (интернетнинг ўтказиш қобилияти, пакетлар йўқолиши, овозли сигналнинг ўзгариши, р2р-бирикмалар ўрнатиш имконияти) ва автоматик равишда тармоқ баённомаси параметрларини қўнғироққача ҳам, қўнғироқ вақтида ҳам созлайди. Бу бирлашишни ўрнатиш вақтини анча қисқартириш ва алоқа сифатини яхшилаш имконини берди.  
 
Аниқ шароитларда маъқул параметрларни танлашга динамик равишда ўқийдиганнейротармоқ жавоб беради. Шундай қилиб, ОКдаги ҳар бир бажарилган янги қўнғироқ билан технология қайта ўқийди, ва қўнғироқлар сифати ошади. Бунда фойдаланувчилар ўз фидбэкини қолдиришлари мумкин, уни суньий интеллект кейинги қўнғироқда ҳисобга олади.
 
Шунингдек, Одноклассники қўнғироқ интерфейсини тўлиқ қайта ишлади. Хусусан, энди қўнғироқ мини-плеерга ўралади, бунда фойдаланувчилар сайт ёки мобил илованинг бошқа бўлимларига ўтишлари мумкин.
 
Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғининг «Видео», «Лента» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:
– Биз Одноклассникида видеоқўнғироқлар платформасини динамик ўқийдиган нейротармоқ базасида тўлиқ қайта ишга туширдик: картинка ва овоз сифатини яхшиладик, қўнғироқларни интернет шароитлари ва бирлашиш сифатига кўникишга ўргатдик. Аудиториянинг бир қисмида тестлаш натижасида муваффақиятли қўнғироқлар сони икки баровар ўсишни кўрсатяпти. Қўнғироқлар – бу фойдаланувчиларга орадаги масофага қарамасдан бир-бирини кўриш, яқин кишилари билан боғланишимкониятидир.Шунинг учун ҳам бизга қўнғироқлар қилиш жудаям муҳим, улар интернет тезлиги, ускуна ёки жойлашган еридан қатьий назар, барча фойдаланувчилар учун жоиз бўлади. Биз Одноклассникида бундан кейин ҳам қўнғироқларни ривожлантириш ва фойдаланувчиларнинг бир-бирига яқинроқ бўлишлари борасида ишлашни давом эттирамиз.
 
 
26.03.2018 | 115
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика