Видео. Нью-Йоркда Ўзбекистон фуқароси теракт содир этди

alt
Кеча, 31 октябрь куни Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги Жаҳон савдо маркази ёнида юк машинасини бошқараётган ҳайдовчи велосипедлар йўлкасига ўтиб, йўлида учраган одамларни босиб кетган ва сўнгра отишма содир этган.

Хабар берилишича, босқинчи пейнтбол ва пневматик тўппонча билан қуролланган бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 8 одам ҳалок бўлган ва 10 нафардан 15 нафаргача одам жароҳат олгани тахмин қилинмоқда.

CNN телеканалининг хабар беришича, ушбу терактни Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соипов амалга оширган бўлиши мумкин. 29 ёшли Соипов АҚШга 2010 йилда Green Card орқали борган.
 
01.11.2017 | 999
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика