Трампнинг «қўланса мамлакатлар» тўғрисидаги луқмаси эътирозларга сабаб бўлди

Пайшанба куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гаити ва Африка қитъасидан келган иммигрантлар шаънига айтган луқмаси Конгресс аъзоларининг эътирозларига сабаб бўлди.

Оқ уйда пайшанба куни қонун чиқарувчилар билан иммиграция сиёсатидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказилган учрашувда президент гўёки: «Нима учун биз қўлланса мамлакатлардан келаётганларни қабул қилишимиз керак?», дея луқма ташлаган.

Айрим қонун чиқарувчи – демократлар президент луқмасини ирқчилик дея танқид қилди, айрим республикачилар эса президентнинг сўзларидан ҳайрон қолишди. Юз берган ҳодиса ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб The Washington Post хабардор манбаларга таяниб маълум қилди.

Суҳбатнинг асосий мавзуси ота-оналари томонидан ёшлик чоғларида Америкага олиб келинган ноқонуний муҳожирларни легализациялаш бўлган. Улар орасида гаитиликлар ҳам борлигини билган Трамп уларга амнистия жорий қилинмаслиги мумкинлиги билан қизиқди. «Улар бизга нима учун керак?», – дея сўради президент.

Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Радж Шах бу хабар юзасидан баҳсга киришмади, фақат хорижликлар фаровонлиги юзасидан қайғурувчи Вашингтондаги айрим сиёсатчилардан фарқли равишда президент Трамп биринчи навбатда америкаликлар манфаатини биринчи ўринга қўйишини билдирди. Шу сабабли Америка муҳожирларни қабул қилишда асосан касб билимлари ва янги ҳаётга мослашувчи инсонларни қабул қилишни назарда тутган “балл тизими” деб номланмиш тизимини жорий қилган давлатлардан ўрнак олиши кераклигини айтади.

12.01.2018 | 84
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика