Тошкентда уйсиз кимса совуқдан музлаб қолди

Тошкентда совуқда қолган уйсиз кимса аниқланди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларимиз telegraf.uz мухбирига хабар берган.
Маълумотларга кўра Шайҳонтохур тумани, Уйғур кўчасида яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг совуқда қолганини аниқлаган ҳуқуқ тартибот орган ходимлари уни касалхонага етказганлар. Бемор оёқлари панжаси совуқ қотиши ташхиси билан шифохонада даволаниш учун олиб қолинган.
 
02.02.2018 | 1039
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика