​Ўзбекистон элчиси Буюк Британия қироличаси билан учрашди

alt
Кеча, 25 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Шайхов Буюк Британия қироличаси билан учрашди.

Шайхов қиролича Елизавета IIга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда қиролича оиласининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Эслатиб ўтиш керак, жорий йилнинг 28 июль куни Алишер Шайхов Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қиролликларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган эди.
26.10.2017 | 1298
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика