Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Думага қилинган кимёвий ҳужумни муҳокама қилмоқда

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг таъкидлашича, Сурия атрофидаги вазият хавфли тус олиб бормоқда, вазият халқаро хавфсизликка нафақат минтақавий даражада, балки глобал даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура бу баёнотни БМТ хавфсизлик Кенгашининг мажлиси очилишида берди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя баёнот бериб, Дума минтақасида маълумотларни тўплаш мақсадида россиялик радиология, кимё ва биологик муҳофаза бўйича мутахассислар юборилганини айтди. «Улар тупроқ намуналарини олиб ўрганишди, асаб-фалажлантирувчи ва хлорли моддалар мавжуд эмаслиги аниқланди», дея баёнот берди Россия дипломати.
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли баёнот бериб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қандай қарор қабул қилишидан қатьий назар АҚШ кимёвий ҳужум айбдорларини жазога тортишда мустақил ҳаракат қилишитни таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, «жаҳон адолат қарор топишининг гувоҳи бўлиши керак».
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўтган шанба куни Думага берилган эҳтимолий кимёвий ҳужумни муҳокама қилиш мақсадида фавқулотда мажлис ўтказди.
Тўққизта мамлакат, улар орасида АҚШ, Франция, Буюк Британия ҳам бор, Думада кимёвий қурол ишлатилганини муҳокама қилиш мақсадида 9 апрел куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулотда мажлиси ўтказилишини талаб қилиб чиқишди. Россия ҳам “халқаро хавфсизлик ва тинчлик таҳдиди” масаласини муҳокама қилиш мақсадида БМТ ХКнинг мажлиси чақирилишини талаб қилди.
АҚШ эҳтимолий кимёвий ҳужумлар учун Асад режимига қарши ҳарбий куч ишлатишни назардан соқит қилмаяпти.
Президент Дональд Трамп икки кун ичида “муҳим қарор” тўғрисида эълон қилишга ваъда берди. Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот 7 апрель куни Думада эҳтимолий кимёвий қуроллар ишлатилгани борасидаги хабарларни текширишга киришди. Тиббиёт манбалари шанба кунги Думадаги ҳаво ҳужуми оқибатида 48 кишидан 60 кишигача инсон қурбон бўлганини, минглаб одамлар жабр кўргани ва жароҳатланганлар борлигини маълум қилди.
10.04.2018 | 86
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика