​Жанубий Африкалик дунёда биринчи бўлиб эшкакда Атлантикани сузиб ўтди

 alt
ЖАР фуқароси бўлган Крис Бертиш ўз саёҳатини 93 кун аввал Марокашнинг Агадир шаҳрида бошлаган. Пайшанба куни у Кариб денгизидаги Антигуа оролига етиб келгач, саёҳати тугаганлиги ҳақида хабар берди.

42 ёшли Крис узунлиги олти метр ҳамда унинг махсус буюртмасига биноан олти ой давомида қайиқ ясовчи Фил Моррисон томонидан тайёрланган, қиймати 120 минг АҚШ долларига тенг бўлган қайиқда ўз саёҳатини амалга оширди.
Бертиш ҳар куни ўртача 69 км йўлни босиб ўтган
У асосан кечаси сузган. Саёҳат давомида у протеин коктейллари, музлатилган ярим фабрикатлар ва сур гўтш каби маҳсулотларни истеъмол қилган, деб хабар бермоқда The Guardian.
10.03.2017 | 551
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика