OLX маълумотлари бўйича Ўзбекистонда энг оммабоп мушук зотлари

1 март куни мушукларни хуш кўрувчилар нафақат баҳорнинг биринчи кунини, балки Халқаро мушуклар кунини ҳам нишонладилар. Бу уй ҳайвонини олиш тўғрисида ўйлаб кўриш учун яхши сабаб. OLX маълумотларига кўра, 2016 йилда фойдаланувчилар мушукларни аввалгига нисбатан 2 марта кўпроқ харид қилганлар. Бунда фойдаланувчилар кўпроқ скоттишфолд зотига қизиқиш билдирганлар – бу мушук зоти рейтингимизда биринчи ўринни эгаллади.

1. Скоттишфолд

2. Британия калта жунли мушуги

3. Скоттишстрайт

4. Форс мушуги

5. Дон сфинкси

Энг қиммат таклифлар — бенгал мушуги – премиум-класс зоти. У сизга 350 ш.б.га айланади. Бу сунъий яратилган мушук зоти бўлиб, унда ёввойи мушуклар хислатлари (ўйинқароқлик, фаоллик) билан уй ҳайвонларининг хислатлари (дўстлик, вафодорлик) ўз аксини топган. 

Яна бир арзон бўлмаган мушук зотларидан бири – мейн-кунлар. Улар энг йирик уй мушуклари ҳисобланиб, вазни 15 кг.гача боради. Жуда бароқ, самимий ва махсус озуқани талаб қилмайдиган мушук зоти.
02.03.2017 | 422
Энг сўнгги янгиликлар биринчи бўлиб Телеграмдаги каналимизда!
@telegrafuz

Бўлишиш:

Шарҳлар (0)
 
Фикр қолдириш учун сайтга Киринг
Инфографика